Бир нарса ҳақида биргина одам гапирса балки ҳали ҳеч нима юз бермагандир. Лекин бошқалар ҳам гапира бошладими, демак, бир гап бор, бу ишга энди диққат қилмоқ лозим.
Ҳақиқий рахбарлар деярли ҳеч қачон бақирмайди. Рахбар шундай муҳит яратадики, унда одамлар рахбарни хафа қилишдан хижолат бўлади. Айбдорлик ҳисси ва ҳурмат - қўрқувдан кўра анча самаралироқ турткидир.
Sen yetmish yoshga kirgan bo‘lsang-da, hamon arslon misoli yirtqich hayvonsan, chunki, mol-dunyo hirsida mudom qo‘lingni (har tomonga) cho‘zasan.
Inson tani uchun sihat-salomatlik qanchalik zarur bo‘lsa, qalb uchun ezgulik ham shunchalik muhim: ezguliging bo‘lsa, u har ishda muvaffaqiyat keltirsa, uni sezmaysan ham.
Muhammadning (alayhissalom) zafar-yutuqlari uning buyukligiga dalolatdir. Bunday maqom-martabaga erishgan boshqa shaxs G‘arbda ma’lum emas. Uni sehrgarlikda ayblash maqsadiga erisholmay, noiloj qolgan odamning chiranishidir
Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.